Сайт тест режимида ишламоқда
« Ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш - энг устувор вазифа! »
Марғилон шаҳридаги савдо комплексида ёнғин юзага келди
2019 йилнинг 9 июнь куни тунги соат 02-05 да Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ЁХБ диспетчерлик хизматига Марғилон шаҳар Пичоқчи мфй Хиёбон кўчаси 174-уйда жойлашган “Марғилон умумий улгуржи савдо комплекси” МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Марғилон шаҳридаги савдо комплексида ёнғин юзага келди

Хабар асосида биринчи бўлинмалар соат 02-10 да воқеа жойига етиб борганида савдо комплексининг кенг майдонда қурилиш конструкциялари ва савдо дўконларининг том қисмидан қуюқ тутун алараш аланга чиқиб ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04-20 да қуршаб олиниб, 05-40 да батамом ўчирилган. Ёнғинга жами 19 та асосий ва 3 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида савдо комплекси биносининг (тим) тахминан 1575 кв.м майдонидаги қурилиш конструкциялари ва тадбиркорларга тегишли бўлган савдо расталар, тез ёнувчи материалларидан (тахта-ёғоч, ДВП, пластик ва б.) қурилган савдо дўконлар ва улар ичида сақланган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган. Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида савдо комплексининг 8.865 кв.м майдони сақлаб қолинишига эришилган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

3 4

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

09.06.2019
208
Календар
Сентябрь 2017
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Сўровномалар
Қандай мавзулардаги янгиликлар сизни бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтиради?
  • Содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумотлар
  • Жиноятчиликка оид янгиликлар
  • ИИВ янгиликлари
  • Халқаро ҳамкорлик
  • Менга барибир

Ёнғин болалар нигоҳида
Болаларни қаровсиз қолдирманг